ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУРЪОН ТАЪЛИМИГА ЭЪТИБОР: ЎТМИШ ВА БУГУН
Abstract
-
Мазкур мақолада ислом дини таълимотларининг қадимий Мавороуннаҳр ўлкасига кириб келиши ва Қуръон илмининг дастлабки тарқалиш жараёнлари тарихий манбалар асосида таҳлил қилинади. Тобеъин ва табаъа тобеъинларнинг Мовароуннаҳр шаҳарларида Қуръон ва ҳадис илмини тарғиб этишдаги фаолиятига эътибор қаратилган. Шунингдек, Абу Мансур ал-Мотуридий, Абу Лайс ас-Самарқандий ва бошқа буюк муфассирларнинг минтақа тафсир мактаби ривожидаги ўрни кўрсатиб ўтилади. Мақолада Амир Темур давридаги Қуръон аҳлига бўлган эҳтиром ҳамда ҳозирги Ўзбекистонда Қуръон таълимига қаратилаётган давлат даражасидаги эътибор ёритилган.
References
1. Ибн Жарир ат-Табарий. Тарих ат-Табарий. – Ар-Риёд: Байт ал-афкар ад-давлия, 2005.
2. Абу Ҳотим Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳиббон ал-Бустий. Машоҳир уламо ал-амсор. – Байрут: Дар ал-кутуб ал-илмия, 1995.
3. Абул Ҳасан Балозурий. Футуҳ ал-Булдон. – Байрут: Дар ал-кутуб ал-илмия, 1991.
4. Абу Ҳотим Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳиббон ал-Бустий. Машоҳир уламо ал-амсор. – Байрут: Дар ал-кутуб ал-илмия, 1995.
5. Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли. Қуръони карим шафоати. – Тошкент: Муҳаррир, 2025.




















