БИР ГУРУҲ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН СОДИР ЭТИЛГАН БЕЗОРИЛИК УЧУН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ОИД ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРНИНГ ТАРИХИЙ РИВОЖЛАНИШ ЖАРАЁНИ

Authors

  • А.А.Қабулов Author

Abstract

Мазкур мақолада бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган безорилик ҳаракатлари учун жиноий жавобгарликнинг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари таҳлил қилинади. Ҳуқуқий манбалар ва тарихий материаллар асосида безорилик тушунчасининг ўзгаришлари, турли даврларда жиноий жавобгарликнинг белгилаш амалиёти кўриб чиқилади.

References

1. Ўзбекистон жиноят ҳуқуқи оддий ҳуқуқий канонлардан мураккаб кодификациялашган жиноят қонунчилигига қадар мураккаб тадрижий йўлни босиб ўтди.

2. Безорилик учун жавобгарлик Қадимги Ўзбекистон (Aвесто) ҳужжатлари, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилган дашт аҳолисининг одат ҳуқуқи нормаларида, кейинчалик эса шариат нормаларида ҳам салмоқли ўринга эга бўлган.

3. Узоқ вақт давомида безорилик шахсга қарши жиноят сифатида таснифланган (қарийб ХIХ аср ўрталаригача).

4. Ўзбекистон жиноят ҳуқуқи ва қонунчилиги ёдгорликларида безорилик ниятидаги жиноятлар кўп тилга олинади ва анча кенг таърифланади, айни дамда соф безорилик шакли ҳақида бундай деб бўлмайди, чунки унинг ҳозирги шаклдаги кўриниши ҳуқуқий ёдгорликларда фақат XX аср бошларида учрайди.

5. Туркистон Россия таркибига кирган пайтдан то СССР забт этилгунга қадар шариат билан бир қаторда рус чоризм жиноят қонунчилиги ҳам амалда бўлиб, параллел равишда одат ҳуқуқи ҳам мавжуд бўлган.

6. Совет ҳокимияти йилларида ва ҳозирги замонда Ўзбекистонда безорилик жиноятлари учун жавобгарликка доир жиноят қонунчилиги айрим фарқларни айтмасак, деярли бир хил сақланиб қолган.

Downloads

Published

2025-04-17