АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ТРАНСПОРТ МУНОСАБАТЛАРИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ

Authors

  • Оппоқхонов Азизхон Акмалхон ўғли Author

Abstract

Ушбу мақола Амир Темур ва Темурийлар даврида Марказий Осиёда транспорт ва транзит муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг институционал ва норматив асосларини таҳлил қилади. Тадқиқотда ём тизимининг ҳарбий-маъмурий ва транспорт-экспедиция органи сифатидаги мақоми, карвонсаройларнинг транзит-логистика хаблари сифатидаги ҳуқуқий хусусиятлари ҳамда транспорт инфратузилмасини молиялаштиришда вақф мулкининг ўзига хос ўрнига баҳо берилган. Шунингдек, маҳаллий ҳокимларнинг савдогарлар мулки хавфсизлиги учун мутлақ жавобгарлиги, солиқ ва божхона йиғимларининг қатъий регламентацияси ҳамда хорижий савдогарларга берилган дипломатик иммунитет ва транзит рухсатномалари каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Хулоса ўрнида, махсус ҳуқуқ-тартибот тузилмалари фаолиятига таянган ушбу даврдаги логистика ва транспорт ҳуқуқи замонавий глобал тизимларнинг тарихий прототипи сифатида хизмат қилиши асосланган.

Downloads

Published

2026-06-14