ФУҚАРОЛАРДА ДАХЛДОРЛИК ТУЙҒУСИГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛУВЧИ ИЛЛАТЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Authors

  • Душаев Акбаржон Жаникулович Author

Abstract

Тарихий тараққиёт қарама-қаршиликлардан иборат. Ҳар қандай  юксак инсоний фазилат ва бу фазилатни қарама-қарши иллати мавжуд. Бу инсон табиатидаги эзгулик ва ёвузликни доимо ёнма-ён яшаб келиши билан боғлиқ. Юксак инсоний фазилат ҳисобланган дахлдорлик туйғуси ҳам тўсқинлик қилувчи ижтимоий ва психологик иллатлар тизимни ич-ичидан емирувчи хавфлар  мавжуд. Мазкур  ва иллатларнинг мазмуни, сабаби, оқибати ва уларни бартараф этиш учун кураш ижамият ҳаётининг мазмуни бўлиб келган.
    Машна шундай иллатлардан бири лоқайдлик ва бепарволикдир .Ҳатто бу ҳақида машҳур ҳикмат бор: "Дунёдаги энг катта ёмонликлар қабиҳлар томонидан эмас, балки сукут сақлаб турган лоқайд инсонларнинг розилиги билан содир этилади".Лоқайдлик, бепарволик атрофда содир бўлаётган воқеаларга, жамият муаммоларига ёки тизимдаги камчиликларга "Бу менга тегишли эмас", "Менга нима?" қабилида ёндашиш бўлиб, бунинг бош сабаларидан бири ижтимоий ишончсизлик, инсонларнинг ўз овози ёки ҳаракати бирор нарсани ўзгартиришига ишонмаслиги (ўрганилган чорасизлик), индивидуаллашувнинг кучайиши ҳисобланади. Жамиятда жиноятчилик ва адолатсизликнинг ортиши, жамоатчилик назоратининг йўқолиши, тизимларнинг чириши жараёнида инсон ва давлат ўртасидаги узилиш содир бўлади ва бундай шароитда фуқарода давлатга, жамиятга ва келажакка ишончсизлик ортиб, лоқайдлик, бепарволик  шаклланади ва мустаҳкамланади.

References

1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2023.

2. Shavkat Mirziyoyev. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2022.

3. Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни.

4. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонуни.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга оид фармон ва қарорлари.

7. . Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари. – Тошкент: Маънавият, 2020.

8. . Маънавият асослари. Олий таълим муассасалари учун дарслик. – Тошкент: Маънавият, 2021.

9. . Фуқаролик жамияти назарияси ва амалиёти. Ўқув қўлланма. – Тошкент, 2020.

10. 9. Ижтимоий психология. Дарслик. – Тошкент: Ўзбекистон Миллий университети нашриёти, 2019.

Downloads

Published

2026-06-07