СУНАН ДОРИМИЙ АСАРИ ҲАДИС ИЛМИДАГИ МУҲИМ МАНБА

Authors

  • Ғиёсов Асқар Тиркашевич Author

Abstract

Ҳадис илмини олтин даври бўлмиш IX асрда фаолият юритган самарқандлик муҳаддислардан бири Имом Доримий ҳадис илмида алоҳида ўрин эгаллайди. Алломанинг тўлиқ исми Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ибн Фазл ибн Баҳром ибн Абдуссамад Тамимий Самарқандий Доримий бўлиб, 798 йилда таваллуд топган. Худди шу йили йирик муҳаддис Абдуллоҳ ибн Муборак Марвазий вафот этган. Манбаларда шу тарихий воқеа сабаб Имом Доримийга «Абдуллоҳ» деб исм қўйилгани қайд этилади. Муҳаддиснинг бобоси Бану Тамим қабиласи мавлоси ҳамда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг котибларидан бири бўлган Дорим ибн Молик ибн Ҳанзала ибн Зайд Манот ибн Тамимга боғланган ҳолда алломага «Доримий» нисбаси қўлланган. Шу билан бирга, Имом Доримийни «Дорамий» нисбаси билан атаганлар ҳам бор[1].

 

 

Downloads

Published

2026-05-08