ЖАЛОЛИДДИН ХОРАЗМИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ

Authors

  • Илҳомжон Муроталиевич Ғофуров Author

Abstract

Ушбу мақолада ҳанафий олим Жалолиддин Хоразмий раҳматуллоҳи алайҳнинг ёзиб қолдирган асарлари, уларнинг илмий қиймати ва олимлар тарафидан бирдек қабул қилингани ҳақида сўз боради. Шунингдек, олим тарафидан Бурҳониддин Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ҳидоя” китобига ёзган шарҳи – “Ал‑Кифоя фи шарҳи‑л‑Ҳидоя” асари  мўътабар шарҳларлардан ва “Ҳидоя”га ёзилган аввалги шарҳлардан экани, унинг бошқа шарҳлардан устунлик тарафлари очиб берилган. Бундан ташқари мақолада олимнинг қаламига мансуб асарлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилган.

References

1. Абдуллоҳ ибн Юсуф ибн Муҳаммад Зайлаъий ҳанафий мазҳаб имомларидан ва ҳадис илми моҳирларидан саналади. “Насбу р роя фи тахрижи аҳадиси л ҳидоя” ва “Тахрижу аҳадиси л кашшоф” каби асарлари бор. Хайруддин Зириклий. Ал-Аълом. – Байрут: Дору-л-илм ли-л-малайин, 1998.

2. Муҳаммад ибн Абдулвоҳид ибн Абдулҳамид Камолиддин ҳижрий 790 йилда таваллуд топган ҳанафий фақиҳлари имомларидан. Муфассир, ҳофиз ва мутакаллим олим. Машҳур асарларидан “ал Ҳидоя” китобига ёзган “Фатҳу л қадир” ва усули фиқҳ ҳақида таълиф этган “ат Таҳрир” каби асарлар соҳиби. Хайруддин Зириклий. Ал-Аълом. – Байрут: Дору-л-илм ли-л-малайин, 1998.

3. Жалолиддин Хоразмий. “Ал-Кифоя Фи шарҳи л ҳидоя”. – Қозон: 1886.

4. Қаранг: Муҳаммад Аҳмад Ҳаққоний. “Ал Кифоя фи шарҳи л кифоя”. – Байрут: Дору л кутби л илмия, 2019.

5. Аҳмад Муҳаммад Насируддин Нақиб. Ал Мазҳабу л ҳанафий. – Риёд: Мактабату р рушд, 2001.

6. Муҳаммад Ҳабаший. “Жамиъ аш шуруҳ ва ал ҳаваший”. – Бирлашган араб амирликлари, Абу Даби: Ал мажмаъу с сақофий, 2004.

7. Имом Бағавий. “Масобиҳ ас сунна”. – Байрут: Дору л кутуби л илм, 1971.

8. Карл Броккелъман. “Тарих ал адаб ал арабий”. – Байрут: Дору л кутуби л илм, 1971.

9. Аҳмад Шавқий. “Кашшафу л махтутоти л арабийя”. – Дублин. Честер Битти, 2016.

Downloads

Published

2025-06-22