МИКРО ВА МАКРО КОМПАРАТИВИСТИКА ТУШУНЧАСИ (ЎТКИР ҲОШИМОВНИНГ “ДУНЁНИНГ ИШЛАРИ” АСАРИ ВА АҲАМАД ЛУТФИЙ ҚОЗОНЧИНИНГ “ЎГАЙ ОНА” АСАРЛАРИДА ОНА ОБРАЗИ ТАЛҚИНИ)
Abstract
Мақолада, икки адиб ҳам ўз халқининг энг севимли, ижодкорларидан эканлиги очиб берилган. Адиблар ижодини ва хаёт йўлларини ўрганиш жараёнида Ўткир Ҳошимов ва Аҳмад Лутфий Қозончи ҳам ўта кучли ижодкорларидан саналади, адибларнинг турмуш тарзи, хаёт йўлларидаги ижодга бўлган муносабатлари ҳам ўхшашлик тамонлари билан ажралиб туради. Ушбу адибларинг жамиятга муносабати, эътиқоди, дин ва диёнат масалаларида гарча икки алоҳида мамлакатда ижод қилган бўлишларига қарамасдан жуда ўхшаш тамонлари кўплиги билан ажралиб туради. Қиёслаш адабий таҳлилнинг самарали усулларидан бири бўлиб, қиёсий адабиётшунослик фанининг илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалади.ўзбек адиби Ўткир Ҳошимов “Дунёнинг ишлари ” асари ва турк ёзувчиси Aҳмад Лутфий Қозончининг “Ўгай она” асарлари таҳлили орқали қиёсий таҳлил ва унинг талқини масаласи ўрганилган. Ҳозирги кундаги адабиётшунослик назариясида муҳим мавзулардан бири бўлган қиёсий адабиётшунослик масаласи ўрганиб чиқилган. Қиёсий адабиётшуносликдаги таҳлил тамоилларига асосланган ҳолдa ушбу икки машҳур адибларнинг асарлари ўрганиб чиқилади. Қиёсий адабиётшуносликнинг қўлланиш доираси жуда ҳам кенг.Жумладан ҳозирги кун адабиётшунослигига назар солар экансиз, қиёсий адабиётшунослик тушунчаси қисман янги тушунча сифатида англашилади, ундаги ўзига хос жиҳатлари турли аспектларда тадқиқот объектига айланмоқда. Чунончи, ўзбек ва инглиз, ўзбек ва рус, ўзбек ва француз, ўзбек ва немис адабиётидаги асарлар қиёсий аспектда кенг миқёсда ўрганилмоқда ва тадқиқот объектига айланиб улгурган. Жумладан қиёсий адабиётшунослик бўйича ҳам, ўзбек адабиётшунослигида жуда кўплаб мутаҳассислар жамоааси шаклланиб улгурди. Шунинг учун ҳам қиёсий адабиётшуносликнинг асосий объекти ўзаро адабий алоқоларга боғланади.
References
1. Аҳмад Лутфий Қозончи “Ўгай она” роман. Тошкент., Янги аср авлоди“. 2016 йил. 156-бет.
2. Ўткир Ҳошим “Дунёнинг ишлари” қисса. Тошкент., “Зиё нашр” 2019 йил. 218-бет.
3. У.Жўрақулов, Г.Халлиева, А.Қосимов “Қиёсий адабиёт шунослик”.Тошкент. 2025 йил.243-бет.
4. H.Umurov, Adabiyotshunoslik nazariyasi A.Qodiriy nomidagi xalq merosi nashriyoti. 2004. 264-бет.
5. Т.Бобоев., Адабиётшунослик асослари. Т. “Ўзбекистон” нашриёти 2002 йил. 540-бет.